Samsung Galaxy S26 туркуми смартфонлари расман тақдим этилди (фото)
Samsung Galaxy S26 Ultra.
Сан-Францискодаги «Galaxy Unpacked» тадбирида Samsung Galaxy S26 сериясига мансуб смартфонлар (S26, S26+ ҳамда S26 Ultra) расман тақдим этилди.
Samsung Galaxy S26 Ultra
Смартфоннинг ўзига хослиги — янги Privacy Display (махфийлик экрани) технологияси ва кучайтирилган қувватлаш тизимига эга.
Асосий техник хусусиятлари
Янги флагман Qualcomm компаниясининг энг сўнгги чипи ва яхшиланган совитиш тизимига эга.
- Процессор: Snapdragon 8 Elite Gen 5 (айрим бозорларда Exynos 2600).
- Экран: 6.9 дюймли Dynamic AMOLED, 120 Гц. Янги Privacy Display технологияси экрандаги маълумотларни ёндаги одамлардан яширади (пикселлар нурини фақат тўғридан қараган фойдаланувчига йўналтиради).
- Дизайн: Корпус юпқалашган (8.3 мм) ва бурчаклари бироз юмшоқроқ кўриниш олган. Оғирлиги — 214 грамм.
- Аккумулятор ва қувватлаш: 5000 мА/соат сиғимли батарея. Симли қувватлаш тезлиги 60 Вт гача оширилди (30 дақиқада 75 фоизгача тўлади). Симсиз қувватлаш эса 25 Вт ни ташкил этади.
- Асосий камера: 200 МП, диафрагмаси f/1.4 гача кенгайтирилган (бу аввалги f/1.7 га нисбатан 47 фоиз кўпроқ ёруғлик ўтказади).
- Телефото: 50 МП (5х оптик зум) ва 10 МП (3х оптик зум). 5х ли объективнинг диафрагмаси f/2.9 гача яхшиланган.
- Видео: Профессионаллар учун янги APV кодеки қўшилган бўлиб, у 8K видеоларни сифатни йўқотмасдан таҳрирлаш имконини беради.
Нархи ва сотув санаси
Смартфонга олдиндан буюртма бериш бошланган, дўконлардаги расмий сотувлар 2026 йил 11 мартдан бошланади.
- 12/256 ГБ — $1299
- 12/512 ГБ — $1499
- 16 ГБ/1 ТБ — $1799
Ранглар: Cobalt Violet (бинафша), Black (қора), Sky Blue (ҳаво ранг) ва White (оқ).
Samsung Galaxy S26 ва S26+
Иккала модел ҳам энди стандарт равишда 12 ГБ тезкор хотира (RAM) билан таъминланган, бу эса мураккаб AI вазифаларини бажариш учун хизмат қилади.
Процессор: Сўнгги авлод Snapdragon 8 Elite Gen 5 (айрим ҳудудларда Exynos 2600) чипи ўрнатилган.
Экран:
- Galaxy S26: 6.3 дюймли FHD+ AMOLED, 120 Гц.
- Galaxy S26+: 6.7 дюймли QHD+ AMOLED, 120 Гц.
Аккумулятор ва қувватлаш:
- S26: 4,300 мА/соат батарея, 25 Вт симли қувватлаш.
- S26+: 4,900 мА/соат батарея, 45 Вт симли қувватлаш.
Иккала моделда ҳам симсиз қувватлаш тезлиги яхшиланган (S26+ учун 20 Вт гача).
Камера ва дизайн
- Камералар тизими: 50 МП асосий, 12 МП ўта кенг бурчакли ва 10 МП телефото (3х оптик зум) линзалари.
Дизайн: Корпус бурчаклари Ultra моделига қараганда анча юмшоқ ва юмалоқ кўринишда қолган.
Ранглар: Cobalt Violet (бинафша), Sky Blue (ҳаво ранг), Black (қора) ва White (оқ).
Нархи ва сотувлар
Samsung Galaxy S26:
- 12/256 ГБ — $899
- 12/512 ГБ — $1099
Samsung Galaxy S26+:
- 12/256 ГБ — $1099
- 12/512 ГБ — $1299


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter