Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сел Қамашидаги кўприкни ювиб, чорвани оқизиб кетди

Сел Қамашидаги кўприкни ювиб, чорвани оқизиб кетди

Фото: «SAFARI» канали

Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Лангар ота қишлоғига ўтадиган кўприкни сел ювиб кетди. Бу ҳақида телеграмдаги «SAFARI» каналида маълумот бериб ўтилди.

«Қамаши туманидаги Лангар ота қишлоғига ўтиладиган кўприкни сел ювиб кетибди. Аҳолининг молларини ҳам оқизиб кетган. Фуқаролар орасида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ», — дейилади маълумотда.


«Бу эса айнан шу қишлоқ олдидаги ҳолат. Илгари бу ерда катта асфальт йўл бўлган», — дея қўшимча қилинади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда сел бўлгани ҳақида сайтимизда бир неча бор хабар бериб ўтилган эди. Шунингдек табиий офат вақтида қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида ҳам йўриқнома эълон қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг