Шакар нархи 2020 йилги минимумга тушиб кетди — оздирувчи дорилар сабабчи
Лондондаги ICE биржасида фючерслар тозаланмаган шакар нархи бир фунт (0,4536 килограмм) учун 0,14 долларгача тушиб, 2020 йил октябр ойидан бери энг паст кўрсаткич қайд этилди.
Бунга вазн йўқотишга ёрдам берувчи дориларнинг тобора оммалашиб бораётгани асосий омил бўлди, деб ёзмоқда Financial Times.
Гап тана вазнини камайтиришга мўлжалланган, тўйинганлик ҳиссини ҳосил қилувчи GLP-1 инъекция дорилари ҳақида кетмоқда. Ушбу модда Novo Nordisk компаниясининг Ozempic ва Wegovy, Eli Lilly компаниясининг Mounjaro ва Zepbound каби дори воситаларида кенг қўлланилади.
«Истеъмолнинг пасайиши ёки аниқроғи, бу пасайиш тезлиги шакар саноатини ғафлатда қолдирди», — дейишмоқда Британиянинг Marex молия компанияси таҳлилчилари.
Таҳлилчиларнинг тушунтиришича, шакар бозорлари ўзгаришларга жуда таъсирчан, чунки истеъмол бозоридаги талаб кичик бир гуруҳ одамлар орасида тўпланган.
Айни пайтда жаҳонда, жумладан, Бразилия ва Ҳиндистонда шакар ишлаб чиқариш ҳажми юқори даражада сақланиб турибди. Шу пайтгача йирик ишлаб чиқарувчилардан биронтаси маҳсулот ҳажмини қисқартириш ҳақида баёнот берган эмас.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter