Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

Давлат раҳбари Ғузор туманида барпо этилган Uzbekistan GTL заводини ишга тушириш маросимида иштирок этади.

Янги корхона GTL, яъни  «газни - суюқликка» технологияси асосида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газни қайта ишлаб, 1,5 млн. тонна тайёр маҳсулотлар - авиакеросин, дизель ёқилғиси, нафта, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга.

Бундай завод шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, ЖАР ва Малайзияда барпо этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг