Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев кимларни Наврўз билан табриклади?

Шавкат Мирзиёев кимларни Наврўз билан табриклади?

Фото: «President.uz»

Наврўз байрами муносабати билан сайёрамизнинг бир қанча мамлакатлари раҳбарлари, давлат ва дин арбобларидан Шавкат Мирзиёев номига табрикномалар келгани ҳақида хабар берган эдик.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Наврўз муносабати билан ушбу байрамни нишонлайдиган мамлакатларга эзгу тилаклари битилган номалар ююборди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев 21 март – Наврўз байрами муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний, Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн, Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати Ижроия кенгаши раиси Абдулла Абдулла, Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодага ўз табрикларини йўллади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг