Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги лойиҳаларни белгилаш мақсадида 28 февраль куни Наманган вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида янги саноат корхоналари, энергетика ва туризм объектлари билан танишиш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев бундан аввал Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар билан танишган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг