Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга ташриф буюради
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 17-18 май кунлари амалий ташриф билан Боку шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури шафелигида ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Мазкур форум шаҳарларни барқарор ривожлантириш, арзон уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлиги ва уй-жойни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган.
Шунингдек, ушбу ташриф доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter