Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швециялик манқал ёққани учун катта миқдорда жаримага тортилди

Швециялик манқал ёққани учун катта миқдорда жаримага тортилди

Фото: «Haber7.com»

Шу йилнинг 19 июль куни Швецияда манқал ёқиш тақиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун ушбу тақиқдан хабари йўқ 42 ёшли киши манқалда ўт ёққани учун 19500 крона жаримага тортилди, дея хабар беради «Haber7.com».

Швеция давлат телевидениеси «STV» хабарига кўра, Сконе губернияси Аҳус шаҳридаги боғчасида манқалда ўт ёққани учун бир киши полиция ходимлари томонидан қўлга олинган. Хатосини тан олган киши 19500 крона жарима тўлашга рози бўлди. Ўзбек сўмида ҳисоблаганда бу 7 млн.га яқин пул ҳисобланади.

Жазирама сабабли ўрмонларга ўт кетишининг олдини олиш мақсадида мамлакат миқёсида шу йил 30 августга қадар манқал ёқиш тақиқланган эди.

Қонунга риоя қилмаган киши катта миқдорда жаримага тортилиши ёхуд 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Сўнгги бир ой мобайнида Швеция миқёсида 25 минг гектар ўрмон куйиб кул бўлган.

Ёнғинлар тахминан 900 миллион крона зарар келтирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг