Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Стадиондаги даҳшатли ҳодиса оқибатида 120дан ошиқ киши ҳалок бўлди

Стадиондаги даҳшатли ҳодиса оқибатида 120дан ошиқ киши ҳалок бўлди

Индонезиянинг Маланг шаҳридаги стадионда юз берган тартибсизликлар натижасида камида 127 киши ҳалок бўлди, 200 га яқин киши жароҳат олган. 

Бу ҳақда «The Guardian» нашри ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда.

Газета тарқатган маълумотга кўра, ҳалок бўлганлар орасида икки нафар полициячи ҳам бўлган.

Тартибсизликлар футбол ўйинида жамоалардан бирининг мағлубиятидан кейин бошланган. Ҳар икки жамоа мухлислари майдонга югуриб чиқишган, улар ўртасида муштлашув келиб чиқди.

Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Натижада стадионда ваҳима ва тиқилинч бошланди, дейилади хабарда.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Маланга ўлим сабаблари «тартибсизлик, улкан оломон ва бўғилиш» эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, «120 дан ортиқ киши ҳалок бўлган», жабрланганлар сони аниқланмоқда, уларнинг барчаси шаҳар шифохоналарига юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг