Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёдаги туманда 4 сектор раҳбари алмашди

Сурхондарёдаги туманда 4 сектор раҳбари алмашди

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида президент ташрифидан кейин 4 сектор раҳбар ишдан олинган. Бугун, 22 октябрь куни Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган.

Сессияда Алишер Амиров туман ҳокими, Баҳодир Юнусов туман прокурори, Беҳзод Аминқулов туман ички ишлар бўлими бошлиғи, Шуҳрат Жумаев туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тасдиқланган.

Туманнинг аввалги ҳокими Ўрал Бобоқулов бошқа ишга ўтган. Янги ҳоким эса бунгача вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг