Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

"Танклар эмас, технологиялар ҳал қилади" — Президент замонавий уруш табиати тубдан ўзгарганини қайд этди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 13 январь куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев замонавий уруш табиати тубдан ўзгарганини таъкидлади.

Турли минтақавий можаролар кенгайиб, қуролланиш пойгаси авж олаётгани, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, халқаро ҳуқуқ нормалари ва халқаро дипломатия заифлашиб бораётгани қайд этилди.

– Бир нарсани тушуниб олиш зарур. Замонавий уруш табиати тубдан ўзгарди. Энди қайси давлат фақат танк, самолёт ёки аскарлар сонига таяниб ғалаба қозонаман деса, қаттиқ адашади. Ҳозирги жанглар сунъий интеллект, рақамли бошқарув, узоқ масофага юқори аниқликда зарба берувчи воситалар, кибер ва робот технологиялар, сиёсий-иқтисодий босим асосида олиб борилмоқда, – деди давлатимиз раҳбари.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари барча соҳа ва тармоқлар хавф-хатарларга олдиндан жавоб қайтаришга қаратилган “проактив иш режими”га ўтиши зарурлигини билдирди. Шу мақсадда Қуролли Кучларни сунъий интеллект асосидаги роботлашган мажмуалар, учувчисиз тизимлар, замонавий қурол-аслаҳа ва разведка воситалари билан жиҳозлаш устувор вазифа сифатида белгилаб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг