Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таровиҳ ибодати вақтини ҳар бир масжид ўзи белгилайди

Таровиҳ ибодати вақтини ҳар бир масжид ўзи белгилайди

Фото: «shosh.uz»

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идорасида Рамазон ойини ҳар томонлама кўтаринки ва тартибли ўтказиш бўйича журналистлар ҳамда диний соҳа вакиллари иштирокида брифинг ўтказилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар бермоқда.

Бўлиб ўтган брифингда юртимизда Рамазон ойида бўлиб ўтиши мўлжалланган тадбирлар тўғрисида ҳам атрофлича маълумотлар берилди.

Хусусун, маълум қилинишича, шу пайтга қадар таровиҳ намози вақти диний идора томонидан республика ҳудудидаги барча масжидлар учун битта вақтда белгиланиб келинган бўлса, жорий йилдан бошлаб таровиҳ вақтини ҳар бир масжид қавмининг ҳолати бўйича ўзи белгилайди.

Қаерда, нечта масжидда таровиҳ ўқилиши тўғрисида ЎМИ масжидлар бўлимидан маълумот олиш мумкинлиги маълум қилинди.

Бундан ташқари идора томонидан оммавий ахборот воситларига диний масалаларга оид материалларни диний қўмита экспертиза бўлимидан бир қўр ўтказиб олиш тавсия этилди.

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг