«Титаник» йўловчисининг соати рекорд нархда сотилди
«Титаник» кемасининг йўловчиси Исидор Штраусга тегишли бўлган тилладан ясалган чўнтак соати Henry Aldridge and Son аукционида 2,33 млн долларга сотилди, деб хабар берди BBC.
Фото: BNPS
Исидор Штраус — Macy’s тармоғи эгаларидан бири, катта тадбиркор бўлган.
Исидор Штраус рафиқаси Ида билан саёҳатга чиққан эди. «Титаник» айсберг билан тўқнашгач, Штраус қутқарув қайиғига ўтишдан бош тортиб, чўкаётган кемани тарк этмасликка қарор қилади. Рафиқаси ҳам у билан қолади. Штраусларнинг қайиқдаги ўрнини уларнинг оқсочи эгаллайди.
Фото: Getty Images
Вафодор эр-хотин воқеаси Жеймс Кэмероннинг 1997 йилдаги филмида ҳам акс эттирилган. Саҳналарнинг бирида улар кема чўкишидан бир неча дақиқа аввал каютада тасвирланган.
Кимошди савдолар уйи маълумотига кўра, ушбу соатни қидирув гуруҳи Штрауснинг жасади ва шахсий буюмлари билан бирга топган. Соат марҳумнинг ворисларига топширилган. Ида Штрауснинг жасади топилмаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter