Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тўрт ойдаги автоҳалокатларда болалар ўлими 64,5 фоизга ошди

Тўрт ойдаги автоҳалокатларда болалар ўлими 64,5 фоизга ошди

2021 йилнинг 4 ойи давомида болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари сони 25,3 фоизга, уларда ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров маълум қилди.

Қайд этилишича, мактабларга етакловчи йўлларда пиёдалар светофорларини чақирув мосламасига ўтқазиш зарур 185 замонавий пиёдалар ўтиш жойлари етишмайди.

Пиёдалар йўлакчалари ташкил этилмаганлиги ва ёритилмаганлиги натижасида эрта тонгда ёки тунги вақтларда вояга етмаган пиёдаларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш имконияти чекланмоқда. 2731 жойда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойини сунъий ёритиш зарур.

Шунингдек, мактабларда ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш талаб даражасида йўлга қўйилмаган. Ҳали-ҳануз бу йўналишда алоҳида дарслар ташкил этилмаган. Дарслар фақат бошқа фанлар ҳисобидан, етарли малакага эга бўлмаган ўқитувчилар томонидан олиб борилади.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг