Тошкент аграр университети Украина ОТМси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади

Тошкент давлат аграр университети делегацияси Украина табиий ва атроф-муҳит фанлари университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали билан Украина табиий ва атроф-муҳит фанлари университети ўртасида 2019 йил 4 июль куни Киев шаҳрида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Томонлар қорамолчилик, балиқчилик, асаларичилик, ўсимликлар ҳимояси, биотехнология соҳаларида янги лойиҳалар бошлаш ҳамда ўқув-услубий ва илмий тадқиқот йўналишларида инновацон ишланмаларни алмашиш борасида келишувга эришдилар.
Украина табиий ва атроф-муҳит фанлари университети билан талабалари алмашуви имконияти яратилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter