Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент марказидаги муз саройи тез орада фойдаланишга топширилади

Тошкент марказидаги муз саройи тез орада фойдаланишга топширилади

Тошкентдаги муз саройининг қурилиши якунига етай деб қолди. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Tелеграм каналида берилган ушбу суратлар бундан далолат бермоқда, деб ёзади «ЎзА».

«Тез орада муз устида учиш мумкин бўлади», - дейилади суратларга билдирилган изоҳда.

Тошкент марказида, Бешёғоч даҳаси яқинида «Humo Arena» кўп тармоқли муз саройини қуриш ишлари режа бўйича 2018 йилнинг 31 декабригача якунланиб, фойдаланишга топширилиши керак эди.

Мажмуада ўлчамлари 60х30 метр бўлган иккита - асосий ва машқ муз ареналари режалаштирилган бўлиб, бино умумий майдони 74 минг квадрат метрни ташкил қилади, бино тўрт қаватдан иборат, баландлиги эса 36 метрни ташкил этади. 

Муз саройи 12,5 минг ўтириш жойларига эга ва концерт зали сифатида ўн минг, спорт мусобақалар ўтказиш зали сифатида эса 14 минг томошабинга мўлжалланган. Асосий бинода 300 ўринлик машқ аренаси ҳам лойиҳалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг