Тошкент метросида тарихий рекорд! Ҳафтанинг қайси кунлари энг кўп йўловчи ташилмоқда?
Тошкентликлар ва шаҳар меҳмонлари тобора кўпроқ метрони танлашмоқда. «Тошкент метрополитени» ДУК эълон қилган статистика шундан далолат бермоқда.
2026 йил 8 май куни Тошкент метрополитени бир кун давомида нақ 1 117 061 нафар йўловчига хизмат кўрсатиб, тарихий рекорд қайд этилди. Бу ўтган йилниям мос даврига нисбатан 80,5 фоизга юқори натижадир.
Бир кун аввал, 7 май куни Тошкент метроси ўз тарихидаги энг катта кўрсаткичлардан бирини янгилаган ва бир куннинг ўзида 1 105 883 нафар йўловчига хизмат кўрсатилган. Солиштириш учун: 2025 йилнинг 8 май куни йўловчилар сони жами 986 916 нафарни ташкил этган эди.
2025 йил 15 май куни 953 220 нафар йўловчи метро хизматидан фойдаланган бўлса, 2026 йил 14 май куни ушбу кўрсаткич 1 044 736 нафарга етди ва 9,6 фоизлик ўсиш кузатилди.
Таъкидланишича, метрополитен хизматларидан йўловчилар энг кўп ҳафтанинг пайшанба ва жума кунлари фойдаланмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter