Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳри «қизил» ҳудуд деб белгиланди

Тошкент шаҳри «қизил» ҳудуд деб белгиланди

Фото: «Xabar.uz»

Коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг соғайиш динамикаси ҳолатидан келиб чиқиб, ҳудудларни «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш тартибига мувофиқ:

  • «Қизил» тоифадаги ҳудудга – Тошкент шаҳри;
  • «Сариқ» тоифадаги ҳудудларга – Самарқанд ва Тошкент вилоятлари кириши белгиланди.

Ҳудудларни тоифаларга ажратиш ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати масъул ҳисобланади ва ушбу хизмат эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, тартиб асосида ўзгариш бўлган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларларни доимий равишда кенг жамоатчиликка эълон қилиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрига кириш чеклангани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг