Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳридаги ўқитувчиларнинг маоши 1,5 баробаргача оширилади

Тошкент шаҳридаги ўқитувчиларнинг маоши 1,5 баробаргача оширилади

Фото: Xabar.uz

Халқ таълими муассасаларида таълим сифатини ошириш бўйича «Тошкент тажрибаси»ни жорий этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилгани ҳақида хабар бергандик.

Унга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари базавий тариф ставкаларининг:

  • иккинчи тоифали ўқитувчи учун 1,1 баравар;
  • биринчи тоифали ўқитувчи учун 1,25 баравар;
  • олий тоифали ўқитувчи учун 1,5 баравар миқдорларида қўшимча рағбатлантириш ойлик устамаларини тўлаш тартиби жорий этилиши белгиланган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг