Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги постлар кўчирилади

Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги постлар кўчирилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда автобуслар учун алоҳида ажратилган йўлаклар (BRT тизими) инфратузилмасини яратиш бўйича янгиланган режаларни тақдим этди.

Ҳокимлик расмийси Бахтиёр Раҳмоновнинг маълум қилишича, шаҳарнинг 10 та асосий кўчасида BRT тизими жорий этилади. Умумий узунлиги қарийб 51 километрни ташкил этади.

Жумладан:

  • Шота Руставели кўчаси – 5,1 км;
  • Шаҳрисабз кўчаси – 3,2 км;
  • Амир Темур кўчаси – 5,7 км;
  • Янги Сергели кўчаси – 5,3 км;
  • Махтумқули кўчаси – 1,3 км;
  • Мирзо Улуғбек – Феруза – Юзиробод кўчалари – 10,4 км;
  • Лутфий ва Муқимий кўчалари – 5,9 км;
  • Нурафшон кўчаси – 3,7 км;
  • Қоратош – Кўкча дарвоза кўчалари – 4 км;
  • Алишер Навоий – Беруний кўчалари – 6 км.

Лойиҳани амалга ошириш учун умумий қиймати 126 миллион доллар миқдорида маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, пойтахтдаги тирбандликни камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги постлар кўчирилиши ҳам режалаштирилган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ушбу чоралар шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш, йўловчилар учун қулайлик яратиш ҳамда тирбандликни кескин камайтиришга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг