Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кўкчадаги «Шайх Зайниддин» масжидига янги имом-хатиб тайинланди

Кўкчадаги «Шайх Зайниддин» масжидига янги имом-хатиб тайинланди

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Кеча, 28 декабрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур тумани Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидига Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли имом-хатиб этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Абдураҳмонов Яҳё 1999-2003 йилларда Бухоро шаҳридаги «Мир Араб» мадрасасини тамомлаган. 2004-2008 йилларда Тошкент ислом институтида таълим олган. Миср давлатидаги «ал-Азҳар» университетида малака оширган. 2009-2011 йилларда Ўзбекистон миллий университетининг Олий журналистика факультетида ўқиган. 2004-2018 йилларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани «Кулол қўрғон» жоме масжидида имом ноиби, имом-хатиби вазифаларида ишлаган. Айни вақтда Тошкент ислом институтида «Тажвид» фани ўқитувчиси ва Халқаро ислом академиясининг мустақил тадқиқотчиси ҳисобланади.

2018 йилда Тошкент шаҳридаги туманлараро қорилар мусобақасининг мутлақ ғолиби, шаҳар бўйича 2-ўрин соҳиби бўлган. 2018 йилда «Энг маърифатли имом» кўрик танлови Тошкент шаҳридаги босқичи ғолиби, Республика босқичида эса 2-ўринни эгаллаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг