Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп НУЖлар ва «ўзга сайёраликлар» ҳақидаги ҳужжатларни ошкор қилмоқчи

Трамп НУЖлар ва «ўзга сайёраликлар» ҳақидаги ҳужжатларни ошкор қилмоқчи

Дональд Трамп номаълум учар жисмлар (НУЖ) ва ердан ташқари ҳаётга оид давлат ҳужжатларини ошкор қилишни ваъда қилди. Унинг айтишича, Пентагон ва бошқа идораларга «ўзга сайёраликлар ва ердан ташқаридаги ҳаёт» билан боғлиқ материалларни босқичма-босқич эълон қилиш топширилади.

Truth ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Трамп эҳтимолий махфийлаштиришни бекор қилиш масаласини «жуда мураккаб, аммо жуда қизиқарли ва муҳим» деб атади. У қарорини жамоатчиликнинг катта қизиқиши билан изоҳлади.

15 февраль куни Барак Обама интервьюда «қайсидир жойда ҳаёт мавжуд бўлиши эҳтимоли катта» эканини айтган эди. У ҳазил аралаш, президентлик даврида «ердан ташқари тамаддунлар биз билан алоқа қилганига оид ҳеч қандай далил кўрмаганини» қўшимча қилган.

19 февраль куни эса Трамп журналистлар билан суҳбатда бир пайтлар коинот улканлиги сабабли бошқа жойда ҳаёт бўлиши эҳтимоли юқори, деган умумий фикрни билдирган Обамани «махфий маълумотларни ошкор қилган»ликда айблади.

«У буни махфий маълумотлардан олган... Унга бу ҳақда гапириш шарт эмас эди», – деди Трамп.

Ҳозирча Пентагон ёки бошқа расмий идоралар ҳужжатларни қачон ва қай тарзда эълон қилиниши мумкинлиги бўйича аниқ маълумот бермаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг