Трамп рейтинги тарихий минимумга тушди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг оммавий қўллаб-қувватлаш даражаси кескин пасайиб, тарихий энг паст кўрсаткичга тушди. Сўровларга кўра, уни қўллаб-қувватлаш даражаси 35 фоизгача тушган.
Сўнгги ойларда юқори нархлар, иқтисодий ноаниқлик, қаттиқ бож сиёсати ва ташқи ҳарбий ҳаракатлар жамоатчилик кайфиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, аҳолининг фақат 38 фоизи президент сайловолди ваъдаларини бажаради, деб ҳисобламоқда. Учдан икки қисмдан кўпроқ америкаликлар эса нархларни тушириш бўйича чоралар етарли эмас деб ҳисоблайди. 61 фоиз фуқаро Трампни «қарорларини олдиндан аниқ башорат қилиш қийин» деб баҳолаган.
Сиёсий таҳлилчиларга кўра, бу ҳолат ноябрда бўлиб ўтадиган Конгресс сайловларида республикачилар учун жиддий хавф туғдирмоқда.
Айрим маълумотларга кўра, Оқ уйда эҳтимолий мағлубият сценарийсига тайёргарлик бошланган. Демократлар парламент назоратини қўлга киритса, текширувлар ва ҳатто импичмент жараёни эҳтимоли ҳам истисно қилинмаяпти.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter