Турдимов фаол ёшларни сийлади
 
                                                            Ёшлар фестивали доирасида ўтказилган «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 3 нафар «Старт-ап» лойиҳаси ғолибини махсус сертификат билан, ёшлар етакчиларидан 2 нафарини фахрий ёрлиқ билан тақдирлади.
Шунингдек, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлардан 20 нафари вилоят ҳокими стипендиясига сазовор бўлди. Уларга 6 ой давомида 1 миллион сўмдан стипендия олиш ҳуқуқини берадиган сертификатлар топширилди.



 
                             
                             
                             
                     
                     
                     
                     
                    

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter