Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Турк ҳарбийлари бир сутка давомида 58 нафар террорчини йўқ қилди

Турк ҳарбийлари бир сутка давомида 58 нафар террорчини йўқ қилди

Фото: today.kz

Суриянинг Африн минтақасида давом этаётган «Зайтун новдаси» операцияси мобайнида турк ҳарбийлари яқин бир сутка давомида 58 нафар жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда Туркия қуролли кучлари бош штабига таяниб 24 февраль куни ТАСС хабар қилди. Шундай қилиб операция бошлангандан буён шу кунгача йўқ қилинган жангарилар сони 1931 тага етган.

«Қуролли кучлар Афринда давом этаётган «Зайтун новдаси» операциясида «Халқ мудофаа кучлари», Курдистон ишчи партияси, «Демократик иттифоқ» партияси ҳамда ИШИД экстремистик ташкилоти сафидаги 1931 нафар жангарини йўқ қилишга эришди», — дейилади бош штаб хабарида.

Шу йилнинг 20 январь куни Туркия қуролли кучлари Сурия шимолида жойлашган, бир ярим миллион курд истиқомат қиладиган Африн минтақасида юқоридаги ташкилотлар позицияларига ҳужум бошлаган эди. Расмий Анқара уларни террорчи ташкилот деб ҳисоблайди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг