Турли нарх тоифаларида январнинг энг яхши Android-смартфонлари аниқланди
RedMagic 11 Pro.
AnTuTu бенчмарки турли нарх тоифаларида нарх ва унумдорлик нисбати бўйича январ ойининг энг яхши Android-смартфонлари рейтингини эълон қилди.
999 юангача (тахминан 1,7 млн сўм) бўлган бюджет моделлар:
Ушбу тоифада кучли учликдан iQOO Z10x, Redmi Note 15 ва OPPO K12s 5G моделлари жой олди.
1999 юангача (тахминан 3,4 млн сўм):
Бу гуруҳ етакчиси — Redmi Turbo 4. Кейинги ўринларни realme Neo7 Turbo ва iQOO Z10 Turbo+ моделлари эгаллади.
2999 юангача (тахминан 5,1 млн сўм) бўлган субфлагманлар:
OnePlus Ace 6, iQOO Neo10 Pro+ ва realme Neo8 ушбу тоифасидаги энг яхши қурилмалар деб топилди.
3999 юангача (тахминан 6,8 млн сўм) бўлган қурилмалар:
Юқори сегментда realme GT 8 Pro, Honor WIN ва Redmi K90 Pro Max моделлари биринчиликни банд этди.
4000 юандан юқори (6,8 млн сўмдан қиммат) флагманлар:
Энг қиммат сегмент пешқадами — RedMagic 11 Pro. Ундан кейинги поғоналарда — Xiaomi 17 ва RedMagic 11 Pro+.
Экспертларнинг таъкидлашича, смартфон нархи 4000 юандан ошганда, «нарх/унумдорлик» мезони аҳамиятини йўқотади. Бунда танлов кўпроқ фойдаланувчининг шахсий хоҳишлари — экран ўлчами ва тури, тасвир сифати, тизимнинг умумий тезлиги ва бошқа техник хусусиятларга боғлиқдир.
Яқинда AnTuTu бенчмарки мутахассислари нарх/сифат кўрсаткичлари бўйича 2025 йилнинг энг яхши Android-смартфонларини аниқлашганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter