Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилди

Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилди

Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Фармонга мувофиқ, 21 октябрь – «Ўзбек тили байрами куни» деб эълон қилинди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилди.

Департаментнинг асосий вазифаларидан бири давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратини жорий этишдан иборат.

Фармонга кўра, «Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилади, шунингдек, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш бўйича Атамалар комиссияси ташкил этилади.

Шу билан бирга, 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ҳамда тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ва давлат дастури ишлаб чиқилади.

Бунда, давлат тили софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш каби йўналишлар қамраб олинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг