Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой довулдан жабр кўрган Колумбияга ёрдам бериш учун $600 минг ажратди

Хитой довулдан жабр кўрган Колумбияга ёрдам бериш учун $600 минг ажратди

Фото: «Ru.telegram.one»

Хитой ҳукумати Колумбияга ёпирилган «Йота» довули оқибатларига қарши курашиш мақсадида мамлакатга гуманитар ёрдам сифатида $600 минг ажратди. Бу ҳақда 20 ноябрь куни Жанубий Америка республикаси ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, ХХР ҳукумати $500 минг нақд пул кўринишида хайрия қилиб, қолган $100 мингини Қизил Хоч жамияти орқали ўтказиб беришга қарор қилган, дея хабар берди «ТАСС».

Дипломатик идоранинг қўшимча қилишича, Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Чжэн Цзэгуан табиий офатдан зарар кўрган Колумбияни қўллаб-қувватлашини айтди.

Ўз навбатида Богота ёрдам учун Пекинга миннатдорлик билдирди.

«Йота» довулининг Марказий Америка мамлакатларига ёпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 кишига етди.

Табиий офат Колумбиянинг 6000 аҳоли истиқомат қилувчи Провиденсия ороли инфратузилмасини бутунлай яксон қилди. Икки киши ҳаётдан кўз юмгани тўғрисида хабар берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг