Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хорижга чиқиш паспортлари илк эгаларига топширилди

Хорижга чиқиш паспортлари илк эгаларига топширилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

2019 йил 1 январдан фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш автоматлаштирилган тизими ишга туширилган.

Ушбу паспорт Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан 10 иш куни мобайнида ишлаб чиқарилади. Паспортнинг амал қилиш муддати — 10 йил.

Бугунги кунда пойтахтдаги 8000 дан зиёд фуқаро хорижга чиқиш биометрик паспортини рўйхатдан ўтказиш ва олиш учун ариза топширган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

2019 йил 12 январдан бошлаб ИИББнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг туманлардаги бўлинмалари томонидан тайёр паспортларни ўз эгаларига топшириш бошланди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Шундай тантанали маросимлар бир нечта миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш тартиби ҳақида аввалроқ маълумот бериб ўтгандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг