Янги коронавирус ҳайвондан келиб чиққан — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги турдаги коронавирус (SARS-CoV-2) ҳайвондан келиб чиққан деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «Regnum» хабар берди.
Ташкилотнинг расмий вакили Фадела Шаиб бугун, 21 апрель куни Женевада ўтказилган брифингда шундай баёнот берди.
Вирус лабораторияда яратилган деган қарашларга ташкилотнинг жавоби шу. Шаиб ЖССТ фақат илмий тажрибаларга асосланишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, янги коронавирус қаерда, қандай пайдо бўлгани тўғрисида бир-биридан кескин фарқ қилувчи қарашлар мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter