Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Янги Ўзбекистон» университетида тиббиёт факултети ташкил этилади

«Янги Ўзбекистон» университетида тиббиёт факултети ташкил этилади

Иллюстратив фото

«Янги Ўзбекистон» университетида тиббиёт факултети ташкил этилади — университет фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарорида бу кўрсатилган.

Таъкидланишича, университетда техника ва тиббиёт соҳаларидаги илмий-тадқиқот лойиҳаларини грант асосида молиялаштиришнинг янги механизми жорий этилади. Бунда:

  • илмий-тадқиқот лойиҳасини 1 йиллик молиялаштириш қиймати БҲМнинг 2 500 баробаридан юқори бўлган ҳолларда ушбу лойиҳани молиялаштириш халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори 30 талик рўйхатга кирган олий таълим ташкилоти хулосаси асосида амалга оширилади;
  • илмий-тадқиқот лойиҳаларига ажратилган маблағларнинг камида 60 фоизи ушбу лойиҳа доирасида фойдаланиш учун тегишли асбоб-ускуна харид қилишга йўналтирилади.

Шунингдек, илмий-тадқиқот лойиҳасини 1 йиллик молиялаштириш қиймати БҲМнинг 5 000 баробаридан юқори бўлган ҳолларда ушбу лойиҳа раҳбарига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

  • илмий-тадқиқот лойиҳаси умумий қийматининг камида 20 фоизини ҳамкорликда молиялаштириш мақсадида хорижий грантларни жалб қилиш;
  • илмий-тадқиқот лойиҳасини 3 нафар докторант ва 10 нафар магистрантни жалб қилган ҳолда амалга ошириш;
  • илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда камида 10 нафардан иборат тадқиқотчилар гуруҳини тузиш ҳамда камида Хирш индекси 20 дан юқори бўлган 1 нафар чет эллик олимни жалб қилиш.

Университетда Европа стандартлари асосида Германия олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда тиббиёт факултети ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг