Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японлар печеньедан Мона Лизани яратиб рекорд ўрнатишди

Японлар печеньедан Мона Лизани яратиб рекорд ўрнатишди

Фото: «360tv.ru»

Япониялик бир гуруҳ тиниб тинчимас кишилар крекерлардан машҳур «Жаконда»нинг нусхасини яратиб, рекорд ўрнатишди

Сока шаҳрининг 200га яқин аҳолиси йиғилиб, 24 мингта «сэмбей» гуручли крекерларидан Леонардо да Винчининг Мона Лизасини яратишди. Йирик картинанинг узунлиги 13, эни 9 метрни ташкил этди.

Аҳоли бу йўл билан ўз шаҳарларига сайёҳлар эътиборини жалб қилмоқчи бўлишган ва унинг уддасидан ҳам чиқишган. Акцияга Гиннес рекордлар китоби аъзолари эътибор қаратишди. Рекорд қайд этилгач, репродукцияни еб қўйишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг