Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яқин Шарқ давлатлардан 5 минг нафардан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилди

Яқин Шарқ давлатлардан 5 минг нафардан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилди

Яқин Шарқ минтақасида давом  этаётган ҳарбий низо натижасида Баҳрайн, Қувайт, Сурия, Ироқ, Эрон, Қатар, Исроил, Иордания, БАА, Ливан давлатларининг ҳаво ҳудуди парвозлар учун турли хил муддатларга ёпиқлигича қолмоқда.

28 февралдан бошлаб Ўзбекистон шаҳарларидан Дубай, Шаржа, Мадина,  Доха, Жидда, Тел-Авив, Теҳрон, Қувайт йўналишларида барча авиақатновлар бекор қилинди. Натижада 28 феврал – 2 март кунлари Қувайт, Исроил, Саудия Арабистони, Қатар ва БАА дан 1 681 та ўзбекистонлик уча олишмаган.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда резидент ва норезидент авиакомпаниялар томонидан 2026 йил 28 февралгача жўнаб кетган йўловчиларни Ўзбекистонга қайтариш мақсадида парвозлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кун ҳолатига кўра, мамлакатимиз резидент авиакомпаниялари томонидан Мадина ва Жидда аэропортларидан 21 та парвозлар бажарилиб 4 948 та ҳамда Дубай шаҳридан 235 та йўловчилар Ўзбекистонга олиб келиниши таъминланди.

Ушбу рейслар бўйича маълумотларни аниқлаштириш учун фақатгина авиакомпанияларнинг ваколатхоналарига ва уларнинг расмий веб-сайтларида кўрсатилган телефон рақамларига (ишонч телефонларига) мурожаат қилиш лозим.

Шунингдек, фуқаролардан эҳтимолий тушунмовчиликлар ва молиявий хавф-хатарларнинг олдини олиш мақсадида фақат расмий маълумот манбаларидан фойдаланиш ва текширилмаган воситачиларга мурожаат қилишдан сақланиш тавсия этилмоқда.

Қўшимча: Йўловчиларга ёрдам кўрсатиш мақсадида «Ўзавиация» агентлигининг cалл-маркази 24/7 режимида ишлайди: тел. +998 (78) 120-00-72, +998 (71) 200-07-65.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг