Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юртимиз жоме масжидларида Янги Зеландияда ҳалок бўлган мусулмонлар ҳаққига дуо қилинди

Юртимиз жоме масжидларида Янги Зеландияда ҳалок бўлган мусулмонлар ҳаққига дуо қилинди

Фото: «fitrat.uz»

Бугун, 17 март куни Ўзбекистондаги барча жоме масжидларда пешин намоз ибодатидан сўнг, Қуръони карим тиловати ва дуолар қилиш ва савобини Янги Зеландиядаги террористик ҳуруж туфайли ҳалок бўлган мусулмонлар руҳига бахшида этилиши ҳақида хабар берилган эди.

Юртимиз жоме масжидларида Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг тавсияси амалга оширилди. Пешин намозидан сўнг Қуръони Карим оятлари тиловат қилинди ва марҳумлар ҳаққига баҳшида этилди.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни қуролланган шахслар «Ан-Нур» ва «Линвуд» масжидларида жума намозидан сўнг масжид ичига кириб, у ердаги одамларга қарата ўқ узган, оқибатда 50 киши ҳалок бўлганди. ​Шунингдек, намозхонларнинг ўққа тутилиши оқибатида 49 киши яраланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг