Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эктор Купернинг узоқ кутилган матбуот анжумани эртага бўлади

Эктор Купернинг узоқ кутилган матбуот анжумани эртага бўлади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогида иштирок этгандан сўнг бош мураббий Эктор Купер билан матбуот анжумани ўтказилмаган эди. ЎФА матбуот хизмати томонидан хабар қилинишича, эртага ниҳоят аргентиналик мураббий билан савол-жавоб бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг март ойида «China Cup» мусобақасида қатнашади. Мазкур мусобақага жўнаб кетиш олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуман соат эртага 14 март куни соат 15:00да ЎФА анжуманлар залида бошланади. Матбуот анжуманига барча турдаги ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Эслатиб ўтамиз, «China Cup» мусобақаси 21-25 март кунлари Хитойнинг Гуанси шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу халқаро турнирда Уругвай, Хитой, Тайланд терма жамоалари иштирок этади. Турнир ярим финал ва финалдан иборат бўлади.

«China Cup» халқаро мусобақаси
21 март
Хитой — Таиланд

22 март
Ўзбекистон — Уругвай

25 март
3-ўрин учун баҳс

25 март
Финал

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг