Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов олий даражадаги орден билан мукофотланди

Абдулазиз Комилов олий даражадаги орден билан мукофотланди

Япония императори Нарухито Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловни «Чиқаётган қуёш Катта Кордон ордени» билан мукофотлади.

Мукофот А.Комиловга императорнинг Токиодаги қароргоҳида тантанали тарзда топширилган.

«Чиқаётган қуёш Катта Кордон ордени» — Япониянинг энг қадимий мукофотларидан бири ҳисобланиб, А.Комиловга икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун берилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда ушбу мукофот билан Содиқ Сафоев, 2022 йилда эса Азиз Абдуҳакимов мукофотланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг