Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош вазирга янги ўринбосар тайинланди

Бош вазирга янги ўринбосар тайинланди

Фото: «Gazeta.uz»

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари этиб тайинланди.

«Халқ сўзи»нинг хабар беришича, бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг тегишли Фармони имзоланган.

Таъкидлаш лозимки, Абдуҳакимов 2017 йилнинг август ойидан бери Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Бунгача эса собиқ Меҳнат ва аҳолини муҳофаза қилиш вазирлиги (ҳозирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) вазири; Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимларида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари Акмалов Қаҳрамон Валиевич ўз лавозимидан озод этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг