Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Ироқда ҳам ҳарбий операция ўтказилиши мумкинлигини истисно қилмаяпти

Эрдўғон Ироқда ҳам ҳарбий операция ўтказилиши мумкинлигини истисно қилмаяпти

Ражаб Тоййиб Эрдўғон — Туркия президенти.

Фото: «Journalmallorca.com»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Африн шаҳрининг озод қилинишини «Зайтун новдаси» операциясининг асосий босқичи деб атади. Унинг айтишича, турк ҳарбийлари Афринни қўлга киритгач ҳам ўз ҳаракатларини тўхтатмайдилар.

«Операциялар Туркиянинг Сурия билан чегараси террорчилардан тўла тозалангунга қадар давом этади», — дея таъкидлаган Туркия раҳбари.

«Анадолу» агентлигининг маълумот беришича, шу аснода у келажакда Ироқда ҳам антитеррор операцияларини ўтказишни ҳам истисно қилмаяпти. «Туркия ҳарбий кучлари Ироқнинг Синжор туманидаги курд террорчиларига қарши истаган вазиятда ҳарбий ҳаракат бошлашлари мумкин», — деган Эрдўғон.

18 март куни Туркия президенти Африн шаҳрининг террорчи курдлардан озод қилинганини  маълум қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг