Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икки давлат ҳукумат раҳбарлари чегарадаги воқеани муҳокама қилишди

Икки давлат ҳукумат раҳбарлари чегарадаги воқеани муҳокама қилишди

Абдулла Арипов ва Сапар Исаков (архив)

Фото: «Gov.kg»

Бугун, 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаков ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди.

Ҳукумат раҳбарлари кеча, 7 апрель куни ўзбек-қирғиз чегарасида Қирғизистон Республикаси фуқароси М.Ф.М. (1984 йилда туғилган) ўлими билан якунланган воқеани муҳокама қилишди, дейилади ҳукумат портали хабарида.

Томонлар эртага, 9 апрель куни икки давлат чегара хизматлари раҳбарлари ва бошқа тегишли идоралар вакиллари иштирокида учрашув ўтказилишига келишиб олдилар.

Қайд этилишича, ҳамкорликдаги ишчи гуруҳ воқеа юзасидан текширув ўтказиб, яқин вақтлар ичида натижаси ҳақида ҳисобот берилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 апрель куни Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида қирғиз фуқароси Ф.М. ўзбекистонлик чегарачилар томонидан отиб қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

«Xabar.uz»га маълум қилишларича, аслида воқеа сал бошқачароқ бўлган. Яъни Қирғизистон фуқароси Ф.М. дастлаб Ўзбекистон ҳудудида эди. Чегарачилар уни тўхтатишга уринган, лекин фуқаро буйруққа бўйсунмаган ҳамда қочишга тушган. Сўнг чегарачилар аввал ҳавога ўқ узган, яна ҳаракат тўхтамагач, Ф.М.га нисбатан қуролли ҳаракат бўлган.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 7 апрель куни ўзбек-қирғиз чегарасида юз берган воқеа муносабати билан Ўзбекистонга нота йўллаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг