Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Конгодаги исён. Ҳукумат намойишчилар билан келишувга эришди

Конгодаги исён. Ҳукумат намойишчилар билан келишувга эришди

Фото: AFP

Бугун, 24 декабр куни Конгода ҳукумат ҳамда исёнчи кучлар ўртасида ўт очишни ва қуролли ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида келишув имзоланди. Бу ҳақда «Европа 1» радиоси хабар берди.

2016 йилда мамлакатнинг Пул вилоятида ҳукуматга қарши исён кўтарилган эди. Исёнга Пул пастери бўлган Пастер Нтуми (Фредрик Бинтсаму) исмли шахс бошчилик қилган эди. Расмий Браззавил ҳамда Пастер Нтуми ўртасидаги ушбу битим пойтахт Браззавилдан 70 км. жанубда жойлашган Кинкала деган жойда имзоланган.

Исёнчилар имзоланган ушбу келишув бугундан кучга киришини маълум қилганлар.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Африка қитъасида иккита Конго давлати мавжуд: бири пойтахти Браззавил бўлган Конго Республикаси, иккинчиси пойтахти Киншаса бўлган Конго Демократик Республикаси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг