Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Макрон Сурияга ҳужум юзасидан баёнот билан чиқди

Макрон Сурияга ҳужум юзасидан баёнот билан чиқди

Унинг сўзларига кўра, французларнинг ҳужуми кимёвий қурол қўлланиши мумкин бўлган объектларгагина йўналтирилади.

Фото: «ТАСС»

Франция президенти Эммануэл Макрон АҚШ, Буюк Британия ва Франция томонидан Суриядаги объектларга ҳаво ҳужумлари бошланганидан кейин баёнот берди. Баёнот матни Елисей саройи сайтида эълон қилинган. «Мен Франция қуролли кучларига халқаро коалиция таркибида туриб Суриядаги кимёвий объектларга зарба беришга буйруқ бердим», — дейилади унда.

Унинг сўзларига кўра, французларнинг ҳужуми кимёвий қурол қўлланиши мумкин бўлган объектларгагина йўналтирилади.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Сурияга ҳужум бошлангани, бу ҳарбий ҳаракатларга Буюк Британия ва Франция қўшилганини айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг