Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наврўз табригида Трамп Эронни кескин танқид қилди

Наврўз табригида Трамп Эронни кескин танқид қилди

Фото: «АР»

АҚШ президенти Доналд Трамп бутун дунёдаги миллионлаб одамларни «ажойиб Наврўз» билан табриклади, шу билан бирга Эрон ҳукуматини, жумладан унинг қудратли Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини кескин танқид қилиб ўтди.

Президент баёнотида, жумладан, Наврўз тарихи «минг йиллар давомида ўз маданияти ва инсонларининг мустаҳкам иродаси туфайли катта қийинчиликларни енгиб ўтган мағрур халқи» бўлган мамлакат — Эрон билан узвий боғлиқлиги таъкидланади.

«Йигирма беш аср илгари буюк Доро худодан Эронни учта кулфат: душман қўшини, қурғоқчилик ва ёлғондан асрашни сўраган эди. Бироқ бугунги кунда Ислом инқилоби ҳимоячилари корпуси бу уч кулфатни ўзида жамлаган. Алдаш расмий давлат сиёсатига айланган», – деди Оқ уй раҳбари.

Трампнинг айтишича, АҚШ Эрон халқининг жаҳон ҳамжамияти билан бирга бўлиш ва мамлакатнинг манфаатларига хизмат қиладиган, масъулиятли ҳамда ҳисобот бериб турувчи ҳукуматга эга бўлишга уринишини қўллаб-қувватлайди.

«Бу янги йилда ёруғлик зулматни парчалаб ташласин, Эрон халқи тинчлик, тараққиёт ва қувонч келтирадиган янги кунга эга бўлсин», – деган АҚШ президенти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг