Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нега сайловдаги овозлар сони ҳалигача эълон қилинмади?

Нега сайловдаги овозлар сони ҳалигача эълон қилинмади?

Фото: Xabar.uz

Марказий сайлов комиссияси президент сайловида номзодлар қанчадан овоз олгани ҳақидаги рақамлар статистикасини ҳалигача эълон қилгани йўқ, фақат фоизлардаги кўрсаткичлар очиқланган холос.

Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Xabar.uz мухбири МСК матбуот котиби билан боғланди. Матбуот котиби Жалолиддин Усмоновнинг маълум қилишича, сайлов бўйича якуний натижалар МСКнинг шу ҳафта бўладиган йиғилишида эълон қилинади.

Шунингдек, у Сайлов кодексининг 97-моддасини ўзининг гапига асос қилиб келтирди:

«Сайлов натижаларини эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш)

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов якунларига кўра Марказий сайлов комиссиясининг қарори сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай қабул қилинади, Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинади (ҳаммага маълум қилинади)».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг