Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжонда президент сайлови бошланди

Озарбайжонда президент сайлови бошланди

Фото: РИА Новости / Антон Денисов

Бугун, 11 апрель куни, эрталаб соат саккизда Озарбайжонда президент сайлови бошланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.

Мамлакатнинг беш миллиондан ортиқ фуқароси сайлаш ҳуқуқига эга бўлиб, улар учун 5641 та сайлов участкаси очилган. Номзодлар сони саккиз нафар бўлиб, улар орасида амалдаги президент Илҳом Алиев ҳам бор.

Озарбайжонда президент етти йилга сайланади. Мазкур сайловда 900 нафар хорижлик ва 58 минг нафар маҳаллий кузатувчи иштирок этаётгани маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг