Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин икки кунлик ташриф билан Анқарага келди

Путин икки кунлик ташриф билан Анқарага келди

Фото: «Ria.ru»

Бугун, 3 апрель куни Россия президенти Владимир Путин икки кунлик ташриф билан Анқарага келди. Бу Россия раҳбарининг президентлик сайловидаги ғалабасидан сўнг илк хорижий сафаридир.

Россия президентининг ташрифи Аккую АЭСининг қурилишига старт берилишига оид видеоконференция билан бошланди. Ундан сўнг Путин ва Туркия президенти Ражаб Эрдўғон тор доирада музокара ўтказиши режалаштирилган. Сўнгра икки давлатнинг олий даражадаги ҳамкорлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади, унда бир қанча ҳужжатлар имзоланиши ва матбуот анжумани ўтказилиши кутилмоқда.

Эртага, 4 апрель — чоршанба куни эса Россия, Туркия ва Эрон раҳбарларининг учтомонлама учрашуви бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг