Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони шаҳзодаси Исроил ҳақида кутилмаган баёнот билан чиқди

Саудия Арабистони шаҳзодаси Исроил ҳақида кутилмаган баёнот билан чиқди

Фото: «thegreatmiddleeast.com»

Бугун, 3 апрель куни Саудия Арабистони қироллигининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ол Сауд исроилликларнинг ўз давлатига эга бўлиш ҳуқуқи ҳақида гапирди. 

«Фаластинликлар ҳам, исроилликлар  ҳам ўз ерига эга бўлиш ҳуқуқига эга. Минтақада нормал муносабатлар ўрнатиш ва барқарорликни таъминлаш учун биз тинчлик битимини тузишимиз лозим», — деган Муҳаммад бин Салмон «Atlantic» журналига берган интервюсида.

Кузатувчилар икки давлат ўртасидаги яқинлашув белгиларини қайд этишган. Масалан, март ойининг охирида Саудия Арабистони ўз тарихида илк бора Тел-Авивга учаётган йўловчи самолётига ўз ҳаво йўлидан фойдаланишга рухсат берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг