Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Эронга ҳужум қилса, яқин иттифоқчилари ёрдам бермоқчи эмас

АҚШ Эронга ҳужум қилса, яқин иттифоқчилари ёрдам бермоқчи эмас

Иллюстратив фото

АҚШнинг Яқин Шарқдаги асосий иттифоқчилари — Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Эронга зарба берилган тақдирда Вашингтонга ёрдам беришдан бош тортди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

«Саудия Арабистони АҚШнинг Эронга эҳтимолий зарбаси учун ўз ҳаво кенгликлари ва ҳудудидан фойдаланиш имкониятини истисно қилди, бу эса Трамп маъмуриятининг Теҳрондаги норозилик намойишлари шафқатсизларча бостирилишига жавобан ҳаракатлари вариантларини мураккаблаштирди», — деб ёзди нашр.

Аввалроқ БАА ташқи ишлар вазирлиги ҳам худди шундай баёнот берганди.

Таъкидланишича, 2019 йилда Ямандаги ҳусийлар подшоҳликнинг нефт объектларига берган зарбаларидан сўнг Саудия Арабистони Эрон билан можарога аралашиб қолишдан чўчимоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг