Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев АҚШга учиб кетди

Шавкат Мирзиёев АҚШга учиб кетди

Хабарнинг аудио талқини

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан бугун, 15 май куни расмий ташриф билан АҚШга жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Аввал хабар қилинганидек, олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Вашингтонда Шавкат Мирзиёев, шунингдек, АҚШ Конгресси, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Расмий ташриф якуни бўйича икки мамлакат Президентлари «Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: янги стратегик шериклик даврининг бошланиши» деб номланган Қўшма баёнотни имзолаши, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламининг қабул қилиниши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг