Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Миср президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Миср президентига ҳамдардлик билдирди

Фото: Euronews

Шавкат Мирзиёев Миср раҳбарига таъзия йўллади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида автоҳалокат туфайли юзага келган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисига таъзия йўллади.

​Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Миср пойтахти Қоҳирада ЙТҲ юз берди. Нефт маҳсулотлари ва газ баллонлари ортилган юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб, бетон тўсиққа урилган ва ағдарилган. Унинг ортидан катта ёнғин содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 31 киши ҳалок бўлган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг