Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев «Фориш» тоғ-дала полигонига ташриф буюрди (фото)

Шавкат Мирзиёев «Фориш» тоғ-дала полигонига ташриф буюрди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятига ташрифининг иккинчи куни «Фориш» тоғ-дала полигонини бориб кўрди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони ҳарбий хизматчиларнинг яшаши, жанговар ўқув машғулотлари ўтказиши учун яратилган шароитлар билан танишди. Панорамали электрон ўқ отиш тренажёри, аскарлар ётоқхонаси, машқ ва саф майдончаларини кўздан кечирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев бу ерни намунавий полигонга айлантириш, янги концепция ишлаб чиқиб, мамлакатимиздаги барча ҳарбий полигонларни модернизация қилиш бўйича топшириқлар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Полигонлар ҳарбий хизматчиларнинг амалий кўникмаларини ошириш билан бирга ғояга хизмат қилиши зарур. Бу ер ифтихор, ғурур, куч, билим маскани бўлиши керак», деди Шавкат Мирзиёев.

«Фориш» полигони майдони текислик, мураккаб тоғ ва қоялардан иборат. Бу ерда ўтказилаётган тайёргарлик машғулотлари батальон тактик гуруҳларнинг тоғ ва чўл ҳудудларида, фавқулодда ўзгарувчан вазиятларда, ҳар қандай об-ҳаво шароитида топшириқларни тўла бажаришга ўргатади. Жанговар ҳаракатларни ташкиллаштириш ва тактик ҳаракатланиш кўникмаларини ҳосил қилади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Президентимиз ташрифи чоғида 25 хил ўқув-машғулот машқлари намойиш этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ҳарбий анжомлар ва аскарларнинг сафар таомларини ҳам кўздан кечирди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг